«китоб тумани» тегли мақолалар


Китоб туманига янги ҳоким тайинланди
2 апрель 2024, 09:30

Китоб туманига янги ҳоким тайинланди

Рустам Ғафуров Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳокими бўлди. У бунга қадар вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи эди.

Қашқадарёда ҳам кучли ёмғир сабаб йўлларга сув тошиб чиқди
2 ноябр 2022, 16:26

Қашқадарёда ҳам кучли ёмғир сабаб йўлларга сув тошиб чиқди

Чоршанба куни ёғган кучли ёмғир сабаб Қашқадарё вилоятининг Китоб, Қамаши, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидаги ариқлар, лотоклар ҳамда бошқа сув ўтказиш иншоотларида йиғилган ёмғир сувлари тошиб чиқди. ФВВ аҳоли ва хонадонларга зиён етмаганини маълум қилди.

Кармана, Китоб ва Шаҳрисабзда олти йил давомида канализация қурилади
24 март 2022, 14:02

Кармана, Китоб ва Шаҳрисабзда олти йил давомида канализация қурилади

Жорий йилда Навоий вилоятининг Кармана, Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманида марказий оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича олти йиллик лойиҳалар бошланади. Уларнинг умумий қиймати 119 млн еврони ташкил этади, шундан 105 млн евроси Франция тараққиёт агентлиги томонидан кредит шаклида тақдим этилган.

Қашқадарёда 1,5 млн сўм пора олган спорт мактаби директори 5 йилга қамалди
29 ноябр 2021, 10:43 1

Қашқадарёда 1,5 млн сўм пора олган спорт мактаби директори 5 йилга қамалди

Китоб туманидаги 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби эндиликдаги собиқ директори бошқа бир фуқародан спорт мураббийи лавозимига ишга киритиб қўйиш учун 1,5 млн сўм пора олган вақтида қўлга олинган. Унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қашқадарёда велосипед минган бобо ва набира Nexia-3 уриб юбориши оқибатида вафот этди
1 июл 2021, 11:55

Қашқадарёда велосипед минган бобо ва набира Nexia-3 уриб юбориши оқибатида вафот этди

Қашқадарёнинг Китоб туманида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси велосипед ҳайдаётган бобо ва унинг набирасини уриб юборди. Оқибатда жабрланувчиларнинг иккиси ҳам олган жароҳатлари сабаб касалхонада вафот этди.

Китоб тумани меҳрибонлик уйидаги болалар Қамаши туманига кўчирилди
4 май 2021, 18:08

Китоб тумани меҳрибонлик уйидаги болалар Қамаши туманига кўчирилди

Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйида болалар учун шароит ёмонлиги ва унинг талабга жавоб бермаслиги аниқлангач, 2 май куни меҳрибонлик уйидаги 65 нафар тарбияланувчиларининг 10 нафари яқин қариндошлари оиласига, 55 нафари Қамаши туманидаги 4-сонли меҳрибонлик уйига кўчирилди.

Китобдаги болалар уйини бир йил аввал ёпиш режалаштирилган бўлган
21 апрель 2021, 19:17

Китобдаги болалар уйини бир йил аввал ёпиш режалаштирилган бўлган

Китоб тумани ҳокимияти болалар ёмон шароитда яшаётган 5-сонли меҳрибонлик уйини бир йил аввал ёпиш режалаштирилганини маълум қилди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов болаларни бошқа муассасаларга ўтказиш ва бу ерда болалар шаҳарчасини ташкил этишни таклиф қилган.

Ёмон шароитдаги Китоб тумани меҳрибонлик уйи директори ва омбор мудири вазифасидан озод этилди
20 апрель 2021, 09:47

Ёмон шароитдаги Китоб тумани меҳрибонлик уйи директори ва омбор мудири вазифасидан озод этилди

Болалар ёмон шароитда яшаётган, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ўзгаргани ва чиригани, бетон полдан иборат хоналар захлиги аниқланган Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги меҳрибонлик уйи вилоят таълим бошқармаси томонидан ўрганилди. Муассаса директори ва омбор мудири ишдан олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг